Андижон вилоят прокурори хурматли М.Абдухакимовга!

Андижон вилоят прокуратурасини 16-бўлим (ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими) бошлиғи Д.У.Усанов ва уни ўринбосари Р.Қ.Кўпайсиновлар ҳам жиноятчилардан манфаатдор бўлганлари холда, аниқ фирибгарлик ходатлари мавжуд ишларни қўзғаттирмай, аксинча биронтаси илтимос қилиб борса фирибгарлик аломатлари мавжуд бўлмаган (фуқаролик муносабатлар) холатлари юзасидан иш қўзғаттириш ва буни ҳисобига манфаатдор бўлиш тизимини йўлга қўйилган еки қўйилмаганлигини вилоятга янги тайинланган прокурор ўрганиши керак бўлади. Об этом сообщает TR EXPERT

Охирги 3-4-ой ичида обуначиларимиздан айнан ушбу бўлимни юқорида номлари келтирилган ходимлари устидан кўплаб эътирозли мурожаатлари келиб тушиш сони ортмоқда. Шикоятларга илова қилинаётган хужжатлар мурожаатлар асоссиз эмаслигини кўрсатмоқда.

Обуначиларимизни талабларидан келиб чиққан холда, ушбу бўлим устидан берилаётган шикоят мурожаатларни бирма-бир ёритиб борамиз ва бизни канални кузатиб боришини хурматли вилоят прокурори М.Абдухакимовдан илтимос қилиб қоламиз.

Ходимларингиз нима деб сизни алдашаётганлигини ҳам биздан билиб олишингиз мумкин.

Related

ТОП